Популизмдан бошқа нарса эмас – Экопартия вакили арқон воқеасига муносабат билдирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 декабрь куни “Демократик дебат”нинг навбатдаги сонида журналист Экология партияси вакилига ўзини дарахтга боғлашини тасвия қилиб, қўлига арқон тутқазган эди. Бугун партиянинг бошқа вакили журналистнинг ушбу хатти-ҳаракатини “популизм” дея қоралаб чиқди. 

“Журналист томонидан бизнинг партияга берилган арқон ўзини кўрсатиш ва популизмдан бошқа нарса эмас. Ўзини арқон билан дарахтга боғлаш, бизнинг урф-одатларимизга ҳам, фаолиятимизга ҳам тўғри келмайди. Бундан кўра дарахтни асраш учун қонуний, ҳуқуқий ҳаракат қиламиз. Бизнинг партия бундай ҳаракатни сайлов кампаниясини таъсирчан қилиш учун ҳам қўлламайди”, дейди Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси Саидрасул Сангинов.

Эслатиб ўтамиз, журналист Малоҳат Йўлдошева Ўзбекистон Экологик партияси аъзосига арқонни тутқаза туриб, “Бутундунё ривожланган давлатлари тажрибасида агар бирорта дарахт кесиладиган бўлса, “Яшиллар” партияси вакиллари ўша кесиладиган дарахтга ўзини боғлаб олиб, “мени ҳам қўшиб кес”, дейди.

Экопартияни ташкил топганига 11 ой бўлди. Сайлов кампанияси эълон қилинганига 85 кун бўлди. 5 кун вақтинглар қолди. Шунча пайтдан бери кўплаб дарахт кесиляпти. Лекин бирорта партия вакили чиқиб, шу кесиладиган дарахт учун мен туриб бераман деганини кўрсатмади.

Мен бугун Экологик партияга ҳамманинг олдида мана шу арқонни бераман. Мана шу арқон билан республикада кесилаётган ҳар бир дарахтга Экология партияси аъзоси ўзини боғласин”, деган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Экология партия популизм

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар