Попдан 75 км узоқликдаги мактабга поездда бориб дарс берадиган ўқитувчига бепул қатнаш имтиёзи берилди

Жамият 3549
image
-

Куни кеча ижтимоий тармоқларда 75 километр йўл босиб, яъни Поп туманидан Наманганга бориб, мактабда дарс бериб келаётган, Муниса Мелибоева ҳақида хабарлар берилган эди, ёш ўқитувчи Намангандаги мактабга поездда бепул бориб келиши учун имкониятга эга бўлди, деб ёзмоқда “Ўзбекистон темир йўлари Ахборот-таҳлилий медиа маркази.

Маълум қилинишича, ўқитувчи қиз ҳар куни темир йўлдан фойдаланишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан унга имтиёзли сертификат берилган. 

Наманган темир йўл вокзалида мазкур ҳужжат ўз эгасига топширилган. Муниса Мелибоева ушбу сертификат билан 6381/6382-сонли Қўқон – Наманган йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи  электропоездларида Поп – Наманган ва Наманган – Поп йўналишида 2021 йилнинг 31 декабрига қадар бепул юриш имкониятига эга бўлди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 3
t
×