Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи Хитойнинг ғазабига сабаб бўлди
Олам
−
04 Февраль 2020
41506Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Марказий Осиё бўйича ташрифига жуда салбий баҳо берди.
Элчихонанинг таъкидлашича, Помпео Марказий Осиё давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари билан Хитойнинг ички ишларини муҳокама қилиш ниятини билдирган.
"Ушбу мавзу муҳокама қилинган ёки қилинмаганлигидан қатъи назар, биз барча тамонларни Помпеонинг хатти-ҳаракати ва шантажига нисбатан нафратланишига ишонамиз", дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Помпео Марказий Осиё давлатлари билан Шинжондаги уйғурлар масаласида суҳбатлашган.
"Хитойга туҳмат қилиш, шунингдек Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни бузиш учун қилинган ҳар қандай уринишлар, албатта, барбод бўлади", дейилади элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари билан "С5+1" форматида учрашув ўтказган эди.
Помпео 2 февраль куни Қозоғистон ташрифи давомида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Қозоғистонни Шинжондаги мусулмон озчиликларига нисбатан муносабатга жавобан Хитойга босим ўтказишга чақирди.
Помпео мамлакат пойтахти Нур-Султонга ташрифи чоғида бу масалани Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан суҳбатда муҳокама қилган.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь