Помпео Россияни АҚШнинг душмани деб атади
Олам
−
19 Декабрь 2020
5881Россия Қўшма Штатларнинг душманлари қаторига киради ва унинг Президенти Владимир Путин эркинликни севадиган барча америкаликларга таҳдид солади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Марк Левиннинг радио-шоусида маълум қилди. Унинг интервьюси АҚШ ҳукумати веб-сайтида эълон қилинган.
“Мендан ҳар доим бизнинг душманимиз кимлигини сўрашади ва жавоб шу: бизнинг ҳаёт тарзимизга, Республикамизга, бизнинг асосий демократик тамойилларимизга путур етказмоқчи бўлганлар кўп. Россия ушбу рўйхатда, албатта бор”, дейди Помпео.
Шунингдек, у Путинни эркинликни севувчилар учун ҳақиқий хавф деб атади. АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден илгари Россия халқаро муносабатларда АҚШ учун асосий таҳдид эканини айтган эди.
2019 йилнинг қишида ўтказилган “Gallup” тадқиқотида америкаликларнинг учдан бир қисми томонидан Россия АҚШнинг асосий душмани деб топилган. Россиядан ташқари, респондентларнинг аксарияти Хитой ва Шимолий Кореяни ўз мамлакатларининг асосий душмани сифатида кўрсатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь