Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов бугун, 23 август куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
“Бу инсоннинг фахрий сифатида ёшлар тарбияси, уларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматлари, шунингдек санъатдаги ижоди нафақат ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари, балки санъатсевар халқимиз томонидан муносиб қадрланиб, уларнинг номи доимо ҳурмат-эҳтиром билан тилга олинарди.