Польшага тушган ракетани ким отгани маълум бўлди 

Олам

image

Кеча, 15 ноябрь куни Польша ҳудудига иккита ракета учирилган эди. Бу ракеталар Украина Қуролли кучлари томонидан отилган. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Польша ҳудудига тушган ракета Украина кучлари томонидан яқинлашиб келаётган Россия ракетасига қарши учирилган.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълумотлар Польшада ракета қулаши билан боғлиқ ҳодисада Россиянинг алоқаси йўқлигини кўрсатаётганини айтган. 

У Германия канцлери Олаф Шольц билан музокаралар чоғида бу ҳодиса техник хатолик натижаси бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олганини айтган

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.  

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CНН телеканалига Полшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталарининг Пшеводув аҳоли пункти ҳудудида қулаши ҳақидаги баёнотларини "вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация" деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2888

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг