Польшада Россия ҳукумати “террорчи режим” деб эълон қилинди

Олам

image

Польша парламентининг юқори палатаси – Сенат Россия ҳукуматини "террорчи режим" деб тан олиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда юқори палатанинг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, парламент йиғилишидаги овоз беришда 85 нафар сенатор иштирок этган. Улар бир овоздан Россия ҳукуматини Украинадаги ҳаракатлари учун қоралаган.

Резолюцияда келтирилишича, Россия Қуролли Кучлари фуқаролик объектларига ҳужум қиляпти, ҳарбий асирлар ва тинч аҳолини қийноққа соляпти, украиналик болаларни ўғирлаяпти, украиналикларни Россиянинг узоқ ҳудудларига мажбуран депортация қиляпти.

Шунингдек, Сенат халқаро ҳамжамиятни Украинадаги жиноятларни тергов қилишда Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватлашга чақирган.

Эслатиб ўтамиз,18 октябрь куни Эстония парламентининг депутатлари Россияни “терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат” деб эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг