Польша украин қочқинларига ёрдам бериш учун қанча пул кераклигини айтди

Олам 3093
image

Польшага украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб евро керак. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар ва маъмурият вазири ўринбосари, қочқинлар бўйича ҳукумат вакили Павел Шефернакер маълум қилди.

“Бошиданоқ биз кўрсатаётган ёрдам миллионлаб эмас, миллиардлаб еврода эканлигини айтдик. Қочқинларга ёрдам бераётган давлатларга Европа Иттифоқи ёрдами ҳам 2015-2016 йилларда Туркия ёки Греция мисолида бўлгани каби ҳисобланиши керак”, деган Шефернакер.  

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Еврокомиссиянинг таклифлари “етарлиликдан йироқ”. Шу билан бирга, ҳукумат вакилининг таъкидлашича, айни пайтда қочқинларга ёрдам бериш масалалари молиялаштирилаётган Бирдамлик жамғармаси маблағларининг “95 фоизи бошқа турли инвестициялар учун фойдаланилади”. 

“Биз уларни қочқинларга ёрдам бериш учун йўналтира олмаймиз”, деб тушунтирган Шефернакер. 

Маълумот ўрнида, Россия Украинага ҳужум бошлаганидан бери Украинадан Польшага 3,6 миллиондан ортиқ қочқин келган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 2.9
t
×