Польша Сейми Украинанинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлади

Олам

image

Кеча, 16 июнь куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилишида Польша Сейми Украинанинг ташкилотга киришини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда “Wprost” хабар берди.

Манбага кўра, қарорни маъқулловчи резолюцияни 443 депутат қўллаб-қувватлаган, икки нафари қарши, яна етти нафари бетараф бўлган.

“Украина халқининг фидойилиги ва унинг ўз тараққиёт йўлини танлашдаги суверен ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, Польша Сейми Украинанинг Европага интилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди”, дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, унда Украинанинг НАТОга кириши ҳарбий нуқтаи назардан альянснинг ўзи учун фойдали бўлиши таъкидланган. Чунки Украина Қуролли кучлари кенг кўламли уруш даврида катта жанговар тажрибага эга бўлди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг