Польша-Беларусь чегарасида Ўзбекистон фуқароси ушланди
Олам
−
23 Март 2022
24488Чет эл фуқароларини Польшага ўтказишга ёрдам бермоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси Беларусь билан чегарада қўлга олинди. Бу ҳақда Полша чегара хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 86 нафар чет эллик Беларусдан Польшага ноқонуний ўтишга уринган. Бу 2022 йилда Беларусь-Польша чегарасини кесиб ўтишга уринган энг катта муҳожирлар гуруҳи экани таъкидланган.
“18 март куни 86 нафар хорижлик Беларусдан Полша ҳудудига ноқонуний киришга уринди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Ироқ, Яман, Нигерия, Сурия фуқаролари ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ноқонуний муҳожирларга ёрдам кўрсатгани учун Польша чегарачилари томонидан 3 киши – Литва, Ўзбекистон ва Украина фуқаролари қўлга олингани хабар қилинган. Улардан икки нафари чет элликларнинг икки гуруҳига жўнаб кетишига ёрдам беришга уринган. Иккинчиси Суриянинг тўрт нафар фуқаросига Польшага киришига ёрдам беришга ҳаракат қилган.
“Автобуслардан бирида Ироқнинг 15 фуқароси олиб кетилган”, дейди Польша чегара хизмати.
LiveБарчаси