Покистондаги масжидда жума намози вақтида портлаш юз берди (видео)
Олам
−
28 Февраль 6942 1 дақиқа
Бугун, 28 февраль куни Покистоннинг Наушера туманидаги масжидда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Associated Press” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу портлаш Дар ал-Улум Ҳаққония масжидида содир бўлган. Оқибатда камида тўрт киши ҳалок бўлган ва 12 киши яраланган. Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларида юқори огоҳлантириш режими эълон қилинган.
“Покистон шимоли-ғарбидаги Дар ал-Улум Ҳаққония масжидида юз берган портлаш оқибатида тўрт намозхон ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу портлаш Рамазон ойи олдидан сўнгги жума намози пайтида содир бўлган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Балужистон вилоятида қуролланган шахслар автобусга ҳужум қилиб, 7 нафар панжоблик йўловчини ўлдирганди. Ҳужумчилар автобуснинг ғилдиракларини ўққа тутиб, уни йўлда тўхтатган.