Покистондаги масжид портлаши оқибатида вафот этганлар сони 95 нафарга етди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, 30 январь куни Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлганди. Масжидга кирган террорчи ўзини портлатиб юборганди. Айни пайтда портлаш қурбонлари сони 95 кишига етди. Бу ҳақда “Geo News” нашри хабар берди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, портлашдан кўп ўтмай, 200 дан ортиқ жабрланганлар шифохонага етказилган, улардан 100 га яқини даволанишни давом эттирмоқда, қолганлари уйга чиқарилган.

Хайбер-Пахтунхва вилояти раҳбари Муҳаммад Аъзам Хон бутун минтақада бир кунлик мотам эълон қилди.

Миллий хавфсизлик расмийларига кўра, худкуш-террорчи одамлар, полиция ва ҳарбийлар гавжум бўлган масжидда пешин намози вақтида портловчи қурилмани ишга туширган.

Масжид вайроналари остидан жасадларни олиб чиқиш бўйича қутқарув операцияси якунланди.

Хабарга кўра, устунлар қулаши оқибатида том қулаб тушган ва кўплаб зарар етказган. Манбаларнинг қўшимча қилишича, хавфсизликни бузиш ҳолатларини текшириш учун юқори даражадаги тергов қўмитаси тузилган.

Ҳисоботга иқтибос келтирган манбаларнинг қўшимча қилишича, Полиция линиялари дарвозаси ва оила хонадонидаги видеокузатув камералари тасвирлари текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг