Покистонда “Википедия” блокланди

Олам

image

Покистон “Википедия” интернет энциклопедиясини давлат томонидан қўйилган талабларни бажармагани учун блоклади. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.

Покистон телекоммуникация бошқармаси матбуот котиби Малаҳат Обаидга кўра, платформага ушбу контентни олиб ташлаш учун расмийлар томонидан 48 соат вақт берилган. Аммо берилган муддат тугаганидан кейин ҳам контентнинг бир қисми “Википедия”да мавжуд бўлган. Оқибатда мамлакатда интернет энциклопедияси блокланган.

Бироқ Покистон расмийлари айнан қайси контентни назарда тутиб, платформага нисбатан бундай чора кўргани ҳақида маълумот берилмаган.

“Бу бўйича “Википедия” расмийлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар контент бутунлай олиб ташланса, платформани блокдан чиқариш масаласи кўриб чиқилади”, дея таъкидлаган телекоммуникация бошқармаси матбуот котиби.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made