Покистонда тошқин қурбонлари сони 820 нафарга етди

Олам

image

Покистонда жорий йилнинг июнь ойи ўрталаридан бери содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 820 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 22 август куни “Синхуа” агентлиги Покистоннинг Табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Покистонда рўй бераётган сув тошқинлари оқибатида камида 820 киши ҳалок бўлган, 1315 дан ортиқ киши жабрланган. Қурбонлар орасида 304 нафар бола ҳам бор.

Шунингдек, 2,9 мингга яқин йўл, 72 мингдан ортиқ уй ва 129 та кўприк вайрон бўлган. 500 минг бошдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган. Синоптиклар кучли ёмғир давом этишини тахмин қилмоқда.

Покистон расмийлари ҳозирда зарар етган ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, Покистондаги муссон ёмғирлари бутун мамлакат бўйлаб сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлган. Кучли сув тошқинлари туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Расмийлар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардан шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатишни сўрамоқда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг