Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилди ва қийноққа солинди

Олам

photo_2021-07-17_20-05-54

Кеча, 16 июль куни Афғонистоннинг Покистондаги элчисининг қизи номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.  Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, элчининг қизи қийноққа солинган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

 “Афғонистоннинг Исломободдаги элчиси Нажибулла Алихилнинг қизи уйга қайтишда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Хоним Силсила Алихиль қаттиқ қийноққа солинганлиги ҳақида чуқур афсус билан хабар берамиз”, дейилади Афғонистон ТИВ баёнотида.

Хабарга кўра, ҳозирда элчининг қизи шифохонада бўлиб турибди.

“Вазирлик ушбу қабиҳ хатти-ҳаракатни қатъиян қоралайди ҳамда Афғонистоннинг Покистондаги дипломатлари, уларнинг оилалари ва дипломатик ваколатхоналари, консулликлари ходимлари хавфсизлиги учун чуқур ташвиш билдиради”, дея қайд этилган баёнотда.

Вазирлик Покистон ҳукуматини жиноятчиларни топиб, уларни суд олдида жавобгарликка тортишга ва элчихонанинг хавфсизлигини халқаро стандартларга мувофиқ таъминлашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

627

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг