Покистон Президенти эмланганидан сўнг коронавирусга чалинди
Олам
−
31 Март 2021
3609Покистон президенти Ариф Алви биринчи эмлашни олганига қарамай коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилди.
“Менда COVID-19 борлиги аниқланди. Вакцинанинг биринчи дозасини олдим, аммо антителалар бир ҳафтадан сўнг олиниши керак бўлган иккинчи дозадан кейин пайдо бўляпти. Илтимос, эҳтиёт бўлинг”, дейилади твитда.
Покистон Президенти 19 март куни коронавирусга қарши эмланди ва 70 ёшдан ошган ёш тоифасида эмланган биринчи Президент бўлди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилганидек, Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳам эмланган, унга коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь