Покистон Афғонистонга қарши ҳужумларни давом эттиради – Мудофаа вазири
Олам
−
02 Июль
7751Покистон терроризмга қарши курашга қаратилган янги ҳарбий операция доирасида Афғонистонга қарши ҳужумларни давом эттиради. Бу ҳақда мвамлакат Мудофаа вазири Хаважа Мухаммад Асиф BBC'га берган интервьюсида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, расмий Қобулга қарши ҳаво зарбалари Покистон хавфсизлик кучлари ва тинч аҳолини нишонга олишда айблаган гуруҳларни йўқ қилишга қаратилган. Бироқ, ҳарбийлар қўшни мамлакатдаги тинч аҳоли вакилларига битта ҳам ўқ узмаган ҳамда ҳукумат томонидан максимал кескинликдан тийилишга чақирилган.
“Афғонистонда амалиётлар ўтказганимиз тўғри ва буни бундан кейин ҳам давом эттирамиз. Уларга торт ва пишириқлар билан хизмат қилмаймиз. Агар ҳужум қилинса, биз ҳам албатта жавоб қайтарамиз”, деган Мудофаа вазири.
Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати эса расмий Исломободнинг зарбаларини ўз суверенитетига таҳдид сифатида баҳоламоқда. Хаважа Мухаммад Асиф эса зарбалар қонунийлигига ҳеч қандай шубҳа йўқлигини айтиб, барча хавотирларни рад этган. Шу билан бирга, Покистон “Толибон”ни яқинлашиб келаётган ҳужумлар ҳақида хабардор қилмаслигини маълум қилган.
“Нега биз уларга “тайёр бўлинглар, биз келяпмиз” дейишимиз керак?” деган вазир.
Ўз навбатида, “Толибон” бу баёнотни масъулиятсизлик дея атаб, Покистонни трансчегаравий ҳужумлар оқибатларидан қаттиқ огоҳлантирган.
Маълумот учун, 2021 йилда “Толибон” мамлакатни назоратга олганидан бери Покистон ва Афғонистон ўртасида кескинлик кучайиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, авваороқ Покистон ҳаво кучлари Афғонистонда жойлашган “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (“Покистон Толибони ҳаракати”) гуруҳи жангариларининг бошпаналари ва лагерларига ҳаводан зарбалар бергани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси