Погба узоқ муддатга сафдан чиқди
Спорт
−
09 Ноябрь 2021 3823 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба машғулотларда сон мушакларидан жароҳат олди ва терма жамоа базасини тарк этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, 28 ёшли француз тез кунда Манчестерга қайтади ва у ерда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади. Қайд этилишича, ярим ҳимоячи 8-10 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Погба Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот ўрнида, Франция терма жамоаси шу ой ўрталарида 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги навбатаги учрашувларни ўтказади. Дешам шогирдлари 14 ноябрь куни ўз майдонида Қозоғистон терма жамоасига қарши майдонга тушса, 17 ноябрда Финляндияга сафар уюштиради.
6 ўйиндан сўнг 12 очко жамғарган “ уч ранглилар” “D” гурҳида 1-ўриндан жой олган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь