Погба ҳам медиа клубга ўтиши мумкин

Спорт

image

Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба фаолиятини давом эттириш бўйича таклифлар орасида Россия вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “FootMercato” хабар берди.

“Мен ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Ўз устимда ишлаш учун вақтим бор. Менинг жисмоний ҳолатим руҳий ҳолатим билан боғлиқ эди. Бўлиб ўтган ҳамма нарсани ҳисобга олсак, ўзимни тиклаб олишим бироз қийин. Ҳа, таклифлар бор, лекин сиз мени биласиз. Фаолиятимни давом эттиришим учун қизиқарли вариантлар мавжуд. Мисол учун, Россияга бориш ва ҳоказо...  Лекин Россияда ўйнаш менинг мақсадим эмас”, дейди Погба.

2024 йилнинг март ойида Россиянинг “Брук Бойз” медиа клуби Погбани ўз клубига таклиф қилди.

Қайд этиш жоиз, Поль тақиқланган моддани қабул қилгани учун тўрт йилга дисквалификация қилинган эди, аммо Спорт арбитраж суди (CAS) дисквалификация муддатини 18 ойга қисқартирди. Январдан футболчи майдонга қайтиш имкониятини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли бошқа бир франциялик футболчи фаолиятини медиа жамоасида давом эттириши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Поль Погба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг