Подполковник Дилшод Акромовни ўлдирган қотилнинг тақдири не кечди?

Жамият

image

Ички ишлар вазирлиги Пост-патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Бахтиёрович Акромов 2018 йилнинг 4 август куни ўз иш кабинетида ўлдириб кетилган эди. Хўш, мазкур ҳолат юзасидан очилган жиноят ишининг натижалари қандай бўлди? Айбдорлар қўлга олиндими? Мазкур саволлар билан QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилди. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Дилшод Акромовнинг хизмат хонасида қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, ушбу қотиллик жинояти Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ инспектори лавозимида ишлаган Рустам Эргашбоевич Абдуллаев томонидан содир этилгани аниқланиб, унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг жорий йил 16 январдаги ҳукми билан Р.Абдуллаевга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

“Жиноят иши доирасида фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид ошкор қилиб бўлмайдиган маълумотлар мавжудлиги сабабли иш ҳужжатлари махфийлаштирилган ва ёпиқ суд мажлисида кўрилгани сабабли жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва мотивлари ҳақида маълумот бериш мақсадга мувофиқ эмас”, дейилади Бош прокуратура тақдим этган ахборотда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дилшод Акромов

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар