Подстанцияда чиққан ёнғин ортидан айрим ҳудудлар “свет”сиз қолди
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2758
Андижон шаҳрида подстанцияда қисқа туташув оқибатида чиққан ёнғин сабабли айрим ҳудудлар электрсиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали хабар берди.
Маълумки, воқеа кеча, 8 октябрь куни соат 18:32 да Андижон Ҳудудий электр тармоқларига қарашли “Ёйилма” подстанцияси ҳудудида содир бўлган. Электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига 18:34 да етиб бориб, ўтни 11 дақиқада тўлиқ ўчирган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиалининг билдиришича, фавқулодда носозлик кузатилгани оқибатида бир нечта электр қурилмаларга шикаст етган. Хусусан, Андижон шаҳрининг баъзи ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар содир бўлган. Бироздан сўнг электр корхонаси бир нечта ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тиклангани ҳамда таъмирлаш ишлари давом этаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода янги клиника ёниб кетганди.
Live
Барчаси