Почеттино учун курашда МЮга жиддий рақиб пайдо бўлди

Спорт

image

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 49 ёшли аргентиналик мутахассисга Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирган. "Қаймоқранглилар" Почеттино учун Ральф Рангник ўрнига номзод қидираётган "Манчестер Юнайтед" билан курашишга тайёр.

Маълумот учун, Почеттино ПСЖни 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида парижликлар Франция кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Бунгача аргентиналик мутахассис Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасида ишлаган.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг