Почеттино севимли “Тоттенхэм”ига қайтмоқчи
Спорт
−
02 Июнь 2021
2318ПСЖ клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Парижга келганидан 6 ой ўтибоқ, клубни тарк этишга қатъий қарор қилган. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Почеттино бу ердаги муҳитдан норози, шу сабабли у шартномани узайтиришдан бош тортмоқда. Бироқ ПСЖ раҳбарияти уни олиб қолиш учун қўлидан келганинча ҳаракат қилмоқчи. Шу сабабли, унинг Лондонга қайтиши ҳали 100 фоиз аниқ бўлгани йўқ.
Жозе Моуриньо кетгач, мураббийсиз қолган “Тоттенхэм” айни дамда Почеттинонинг хизматларига муҳтож. “Шпорлар” раҳбарияти бу сафар ундан пул аямаслиги аниқ, бунга сабаблар ҳам талайгина. Раҳбарият Ҳарри Кейн жамоани тарк этса, клубнинг даражаси тушиб кетмаслигини таъминловчи ягона шахс сифатида Почеттинони кўрмоқда. Маурисионинг ўзи ҳам бунга розилигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис қўл остида Париж клуби бу мавсум Франция Кубогини қўлга киритди; ЕЧЛ ярим финалида “Манчестер Сити”га мағлуб бўлди ҳамда Франция чемпионатида кумуш медалларга эга чиқди.
Абдулла Маннонов
LiveБарчаси