Ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Унга чора кўриладими?
Жамият
−
02 Август 2019
6999Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
20 июль куни соат тахминан 22:30 ларда Бўстонлиқ тумани Қоронқул қишлоғи яқинида катта тезликда келаётган Lacetti Gentra пиёдани уриб кетган. 60 ёшларда бўлган пиёда воқеа жойида қурбон бўлган.
Бизнинг суриштирувларимиз натижасида шу маълум бўлдики, ЙТҲни содир этган ҳайдовчи 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда эса Андижон вилоятида ички ишлар тизимида ишлайди. Ҳалокат юз берган вақтда ҳайдовчи маст бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилганми, йўқми, тергов ҳаракатлари олиб бориляптими, йўқми, номаълум. Аммо ЙТҲ содир бўлгач, ҳодиса жойи тезда тозаланиб, машина жарима майдончасига олинган. Қурбоннинг жасади эса моргга олиб борилган ва бир неча кун ўша ерда қолиб кетган.
Одамни уриб юборган автомобилнинг аҳволи жуда аянчли. Қизиғи бу автомобиль бетон тўсиқ ёки бошқа қаттиқ жисмга урилмаган, фақатгина одамни уриб юбориб шу аҳволга келган.
LiveБарчаси