Пиёдага лойқа сачратиш учун жарима борлигини биласизми?
Бу қизиқ
−
18 Ноябрь 2021
11893Куз-қиш мавсуми кириб келиши билан ёғингарчилик ҳам тез-тез кузатила бошлайди. Ёмғир ва қор ёғиши таъмирлангани бир неча йил бўлган ёки сифатсиз таъмир сабаб тезда ўйдим-чуқур бўлиб кетган йўлларнинг чеккаси ва бекатларга яқин жойларда кўлмак ҳосил бўлишига олиб келади.
Ёғингарчилик кучайган шундай вазиятларда ҳаракатдаги автомобилларнинг (бе)ихтиёр йўл четидаги турган пиёдаларга лойқа сув сачратиб ўтиши кузатилади. Бундан ҳолатга деярли ҳар бир пиёда дуч келган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бундай ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасида йўловчиларга лойқа сачратиш базавий ҳисоблаш миқдорининг (270 минг сўм) иккидан бир қисми миқдорида (135 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
“Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (ушбу Кодекснинг 1283-моддасида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 1285, 1286 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.
LiveБарчаси