Пискентда кўприк қулаб тушди (видео)

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудидаги кўприк қулаб тушди. Ҳодиса юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугун, 2 октябрь куни тахминан 20:00 да Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Д-023 Нурафшон – Пискент автомобиль йўлининг 12-километрида жойлашган кўприк 1987 йилда туғилган фуқаро томонидан Howo русумли юк машинаси бошқариб кетилаётган вақтда ўпирилиб тушган. Оқибатда юк машинасининг тиркамаси Полвонов каналига тушиб кетган. Ҳодиса содир бўлган вақтда кўприкда одамлар бўлмаган.

Билдирилишича, ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига Ички ишлар органлари етиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўприк Пискент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг