Пискентда сержант хизмат бурчини бажараётганда вафот этди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2021
25961Бугун, 14 сентябрь куни сержант Дилмурод Ўрмонов хизмат вазифасини бажариш чоғида олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. Lacetti русумли автомобилда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудида хизмат бурчини бажараётган ЙПХ инспектори сержант Дилмурод Ўрмоновни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ўша вақтда маст ҳолатда бўлган. Дастлаб, ЙПХ инспектори тўхташ ишорасини берган. Бироқ ҳайдовчи ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва уни уриб юборган.
Оқибатда, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, сержант Дилмурод Ўрмонов олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь