Пишлоқни қандай танлаш керак?
Фойдали
−
06 Ноябрь 2021
7435Кўпчиликнинг севимли маҳсулоти бўлган пишлоқни танлашда унинг таркибига эътибор бериш керак. Диетолог Татьяна Иванникова пишлоқнинг фойдаси ва зарари, шунингдек уни танлашда нималарга эътибор бериш кераклигини тушунтирди.
“Пишлоқ жуда тўйимли маҳсулот бўлиб, унинг 1/4 қисми оқсиллардан иборат. Улар мушаклар учун “қурилиш материали” сифатида бизга керак. Шунинг учун пишлоқни спортчилар тез-тез истеъмол қилади. Пишлоқнинг афзаллиги шундаки, унинг оқсиллари сут маҳсулотларидан яхшироқ сўрилади. Пишлоқ жуда юқори калорияли маҳсулот бўлгани учун у энергияни мукаммал даражада тўлдиради, шунинг учун у кўпинча фойдали маҳсулот сифатида ишлатилади”, деган эксперт.
Диетологнинг қўшимча қилишича, пишлоқнинг калория таркиби ортиқча вазнга эга ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган одамлар учун зарарлидир.
“Пишлоқни танлашда унинг таркибига эътибор беринг, унда кўп ўсимлик ёғи бўлмаслиги керак. Бу маҳсулотни тайёрлаш жараёни анча узоқ ва қиммат, шунинг учун пишлоқ арзон бўлиши мумкин эмас”, дея хулоса қилган Иванникова.
LiveБарчаси