Пишиқчилик мавсумида бозорлардаги нарх-наво қандай?

Олам

image

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида сабзи 3000 – 10000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14000 – 24000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.

Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Жорий йил 4 август ҳолатига кўра:

Суякли мол гўшти (1 кг) - 45000 – 68000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) - 52000 – 80000 сўм
Картошка (1 кг) - 1500 – 5000 сўм
Пиёз (1 кг) - 800 – 3000 сўм
Сабзи (1 кг) - 3000 – 10000 сўм
Тухум (10 дона) - 5000 – 14000 сўм
Гуруч (1 кг) - 5000 – 18000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) - 14000 – 24000 сўм
Шакар (1 кг) - 7500 – 9000 сўм

Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг