Пикенинг кетиши Силванинг “Барса”га келиши учун яхши имкониятми?

Sport

image

“Барселона” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва трансфери учун курашишда давом этмоқда.

Испан клуби анчадан бери португалиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги йилларда Каталония клуби молиявий томондан оқсаётганлиги туфайли Силванинг трансфери бўйича олдинга қадам ташлай олмаётганди. Аммо вазият Жерар Пикенинг кетиши билан кескин ўзгаради.

“Еврофутбол”нинг ёзишича, “Барселона” эндиликда Пикега ажратилган маблағни Силвани сотиб олишга сарфламоқчи. Бернарду Силва трансфери январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин.

Португалиялик ярим ҳимоячининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. “Трансфермаркт” портали футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Муштарий Ғаниева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

14

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends