PFL промоушени Bellator’ни бутунлай сотиб олиши мумкин
Спорт
−
17 Июль 2023
2300Дунёнинг UFC’дан кейинги, иккинчи ўриндаги энг номдор ММА ташкилоти ҳисобланган Bellator сентябрь ойида ўз фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда ММА Junkie хабар берди.
Манбага кўра, Bellator компаниясига эгалик қилувчи Viacom Amerika медиа конгломерати, реклама активларини сотишга яқин турибди. Унга асосий даъвогарлардан бири эса бошқа бир ММА ташкилоти PFL ҳисобланади.
“Bellator молиявий муаммолар сабаб ўзига шерик қидирмоқда. Эҳтимол 60-90 кун ичида ташкилотни умуман бошқа компания таркибида кўришингиз мумкин. Ҳозирда Viacom билан PFL ва яна бир нечта компания музокара олиб борилмоқда. Ҳали ҳеч нарса расман аниқ эмас, шунинг учун кутиб туринг”, дейди Bellator’нинг раҳбари Скотт Кокер.
23 сентябрга режалаштирилган Bellator 299 мусобақаси промоушен тарихидаги энг сўнгги мусобақа бўлиши мумкин. Bellator алоҳида ташкилот сифатида мавжуд бўлиб қолиши ёки PFL бренди остида фаолият олиб бориши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган.
LiveБарчаси