Петербургдан Самарқандга учган самолёт фавқулодда Қозоғистонга қўнди
Олам
−
03 Февраль 2022 7112 1 дақиқа
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Самарқандга учган самолёт йўловчиларидан бирининг тоби қочгани сабаб Қозоғистонда фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 3 февраль куни соат 10:56 да “Санкт-Петербург-Самарқанд” йўналишида AFL-2870 рейсини амалга ошираётган, бортида 56 та йўловчиси бўлган “Аэрофлот” самолёти Қозоғистонда фавқулодда қўнган.
Маълум қилинишича, самолёт бортидаги Ўзбекистон фуқароси бўлган йўловчининг юрак хасталиги туфайли экипаж самолётни Қизилўрда аэропортига қўндиришга қарор қилган.
Самолёт аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ҳамда малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Бортида 55 нафар йўловчиси бўлган самолёт эса Тошкент вақти билан соат 12:20 да Самарқанд аэропортига қўнган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь