Петербургдан Наманганга учган самолёт фавқулодда қўндирилди
Жамият
−
26 Ноябрь 2021
11042Бугун, 26 ноябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Наманганга учган самолёт Нижний Новгород шаҳрида фавқулодда қўнди.
Наманган халқаро аэропорти Матбуот хизмати хабарига кўра, “Аэрофлот” авиакомпаниясининг А-320 русумли ҳаво кемаси Санкт-Петербург-Наманган йўналишида парвозни амалга ошираётган вақтида йўловчилардан бирида муддатидан олдин тўлғоқ жараёнлари бошланган.
Ҳаво кемаси кузатувчиларининг айтишича, туғриқ жараёнлари йўловчи (тиббиёт ходими) М. К. бошчилигида амалга оширилган. Унга йўловчилардан Г. М. ҳамда ҳаво кемаси кузатувчилари Дарина Протасова ва Варвара Борокова ёрдам беришган ва ўғил фарзанд дунёга келган.
Шу сабабли ҳаво кемаси Нижний Новгород шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширди ҳамда она ва бола тиббиёт ходимлари назоратига топширилган.
Шундан сўнг ҳаво кемаси Наманган йўналиши бўйича ўз парвозини амалга оширган.
LiveБарчаси