Песков Россия-АҚШ музокаралари бошланиши нимага боғлиқлигини айтди

Олам 8403
image

Агар Қўшма Штатлар Россия Федерациясининг хавотирларини тинглашга ва хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга қайтмоқчи бўлса, Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Жо Байден ўртасида музокаралар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков  “Россия-1” телеканали эфирида узатилган “Москва. Кремль. Путин” дастурида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун АҚШнинг декабрь-январь ойлари ҳолатига қайтиш истаги керак.

“Руслар таклиф қилаётган нарса барчамизга тўғри келмаслиги мумкин, аммо бу музокаралар столига ўтиришга арзийди. Мен Брюсселга ҳам, Вашингтонга ҳам тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳаларини назарда тутяпман”, дейди у.”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари йўлидаги биринчи қадам Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиш бўлиши кераклигини айтган эди.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3
t
×