Песков Путиннинг столидаги ғалати ўйинчоқ сирини очди

Олам 17932
image

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) онлайн саммити пайтида Россия Президенти Владимир Путиннинг столида турган ғалати ўйинчоқ кўпчиликнинг эътиборини тортди. РФ президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бу ўйинчоқ нега давлат раҳбари столида турганини очиқлади.

Песковнинг маълум қилишича, бу тадбир ташкилотчиларининг совғаси.

“Бу эсдалик совға Малайзиядан. Саммит кунига тадбир ташкилотчилари юборишибди”, деган Кремль вакили ғалати ўйинчоқнинг сирини очиб.

ОТИҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг аммити ҳар йил ўтказилади. Аммо бу йил коронавирус пандемияси саммит идеоконференция шаклда ўтказилди. Путин Ново-Огарёводаги қароргоҳидан эфирга чиқди. Унинг столида кўк рангли бир кўзли, кулранг нашқ туширилган антропоморф ҳайкалча турганди.

Одатда тадбирни ташкил қилган давлат иштирокчиларни маҳаллий одатлар билан таништиради, миллий таомлари билан меҳмон қилади.

ОТИҲ 1989 йилда ташкил этилган. Унга минтақадаги 21 та давлат – Австралия, Бруней, Вьетнам, Гонконг, Индонезия, Канада, ХХР, Корея Республикаси, Малайзия, Мексика, Янги Зеландия, Папуа-Янги Гвинея, Перу, Россия, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Тайвань, Филиппин, Чили, Япония аъзо. Ҳозир ташкилотга Малайзия раислик қиляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 638
Рейтинг: 2.9
t
×