Песков Путиннинг газни рублда сотиш топшириғи кимга тегишли эканига аниқлик киритди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг Европа давлатлари билан шартномалари бўйича Россия гази учун тўловни рублда қабул қилиш ҳақидаги кўрсатмаси “Газпром”га тегишли, аммо бу “Новатэк”га тааллуқли эмас. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песков бугун, 25 март куни журналистлар билан суҳбатда “Новатэк” хусусий компания эканлигини таъкидлаб, унга тўғридан-тўғри кўрсатма бўлиши эҳтимолдан ҳоли эканини айтиб ўтди.

“Президент [қандай газ назарда тутилганини] ажратиб айтмади – қувур орқали ўтадиган ёки [сиқилган табиий газ]. Аммо кўрсатма “Газпром”га берилган. Бу кўрсатма “Газпром”га. Бу асосий эгаси давлат бўлган халқаро компания, шунинг учун бундай кўрсатма “Газпром”га берилган. Президент “Новатэк” ҳақида ҳеч нарса демади”, дейди Кремль вакили.

Агар Европа давлатлари рублда тўлашдан бош тортса, Россия ЕИга газ етказиб беришни давом эттирадими деган саволга жавоб берар экан, матбуот котиби “Россия Федерацияси Президентининг “Газпром”га тўловларни рублда қабул қилиш бўйича кўрсатмаси борлигини” эслатди.

“Бир ҳафта ичида, тўғрироғи, қолган тўрт кун ичида “Газпром” шартномаларни амалга ошириши ва буни техник ва логистик жиҳатдан қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида шаффоф, тушунарли тизим ишлаб чиқиши керак. Бу маълумотлар “Газпром” маҳсулотлари харидорларига етказилади, кейин кўрамиз. Биз давлат раҳбарининг амалдаги кўрсатмаларидан келиб чиқамиз”, деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Россия Президенти Владимир Путин дўст бўлмаган давлатларга газни рублда сотиш ҳақида қарор қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1075

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг