Песков Лукашенко Путиннинг ҳузурига келаётганини тасдиқлади
Олам
−
16 Февраль 2023
3716Россия ва Беларусь раҳбарлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг эртага, 17 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда, у Ново-Огарёвода бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
“Икки Президент Путин ва Лукашенконинг эртанги учрашувига тайёргарлик масаласига келсак, ҳа, бундай учрашув тайёрланаётганини тасдиқлашим мумкин”, дейди Кремль матбуот котиби.
Песковнинг маълум қилишича, учрашув ҳақиқатан ҳам Ново-Огарёво (Москва вилояти)да бўлиб ўтади, бу батафсил суҳбат бўлади.
“Камералар ушбу суҳбатнинг бошланишини суратга олиши мумкин, анъанавий тарзда бир неча биринчи иборалар алмашинуви мавжуд бўлади”, дея қўшимча қилди Россия Президенти матбуот котиби.
Президентлар мулоқотининг асосий қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтади.
Аввалроқ Лукашенко Путин билан эртага, 17 февраль куни учрашишини айтганди. Беларусь оммавий ахборот воситалари томоналарнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига кўра, давлат раҳбарлари яқин орада учрашув санасини белгилашга келишиб олганларини маълум қилди. Шунингдек, апрель-май ойларида Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати Олий Давлат Кенгашининг йиғилиши ҳам режалаштирилган.
LiveБарчаси