Песков Киевдаги болалар шифохонасига Россия ҳужум қилганини рад этди
Олам
−
09 Июль
7371Расмий Москва Украинанинг Киев шаҳрида жойлашган Охматдет болалар шифохонасига қилинган ракета ҳужумлари Россия ҳарбийлари томонидан уюштирилганини рад этди. Бу ҳақда Кремль воизи Дмитрий Песков маълум қилди.
“Яна таъкидлашда давом этамиз. Биз фуқаролик объектларига зарба бермаймиз. Эътибор фақатгина ҳарбий объектларга қаратилмоқда”, деган Песков.
Маълумот учун, Украина ҳудудларига қилинган мазкур ҳужум оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди, яна 140 киши яраланди. Киевда эса 27 киши қурбон бўлди, яна 82 киши жароҳат олди. Охматдет болалар шифохонасида эса 2 киши ҳалок бўлди ва яна 10 киши яраланди.
Буюк Британия, Франция, Эквадор, Словения ва АҚШ энг йирик болалар тиббиёт маркази ҳамда бутун мамлакат бўйлаб кўплаб касал болаларни даволашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган Киевдаги Охматдет шифохонаси ўққа тутилиши сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказишга чақирди. Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянскийнинг айтишича, бугун, 9 июль куни ташкилот Хавфсизлик кенгашининг Украина бўйича йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Киевга ҳужумнинг Украина версиясини инкор этувчи фактлар билан таништиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг ракета зарбалари Украина шаҳарларидаги асосий нишонларга, жумладан Киевдаги болалар шифохонасига теккани хабар қилинганди.
LiveБарчаси