Перуда самолёт ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетди (видео)

Олам

image

Кеча, 18 ноябрь куни Перунинг LATAM Airlines компаниясига тегишли самолёт Лима аэропортидан ҳавога кўтарилаётганда учиш-қўниш йўлагида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчилар ва экипаж аъзоларининг барчаси омон қолган. Бироқ йўловчилардан 20 нафари шифохонага ётқизилган. Улардан камида икки нафарининг аҳволи жуда оғир.

Перу Президенти Педро Кастилло Тwitter'даги баёнотида икки ўт ўчирувчининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг соғайиб кетиши учун дуода эканини маълум қилган.

Самолёт ҳавога кўтарилаётганда ўт ўчириш машинаси нима учун учиш-қўниш йўлагига кириб қолгани номаълум. Прокуратура воқеани потенциал қотиллик сифатида текшираётганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Педро Кастилло

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар