Перуда ҳиндулар 150 га яқин сайёҳ бўлган кемани гаровга олди
Олам
−
05 Ноябрь 2022
8765Перудан келган бир гуруҳ туб аҳоли қувур ёрилиши билан боғлиқ вазиятга ҳукумат эътиборини қаратиш учун 150 га яқин одамни бир кундан ортиқ ушлаб турди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса Лорето провинциясидаги Ураринас ҳудудида юз берган. Маҳаллий аҳоли шу тариқа ҳукуматнинг ҳаракатсизлигига норозилик билдирган.
Улар жами 150 га яқин одам бўлган кемани бир кундан ортиқ ушлаб турган. Маълум бўлишича, йўловчилар орасида АҚШ ва Европа фуқаролари ҳам бўлган. Ҳибсга олинган сайёҳлар музокаралар ўтказилгач қўйиб юборилган.
“Ҳаёт ҳуқуқи ва ҳурмати устун бўлиши керак”, дейди маҳаллий гуруҳ раҳбари Уотсон Тружилло.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ушлаб туриш вақтида ҳеч ким жабрланмаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15