Перу Президенти коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмланди
Олам
−
10 Февраль 2021
1739Перу Президенти Франсиско Сагасти янги турдаги коронавирусга қарши эмланди. Жараён TV Peru давлат телеканали эфирида намойиш этилган.
"Мен қўрқмасдан, ишонч ва умид билан эмланаман", деган давлат раҳбари вакцина қабул қилишдан олдин.
Жараён тугагандан сўнг, Перу етакчисига эмланганлик ҳақидаги сертификат топширилган.
21 кун ичида сиёсатчи Хитойнинг Sinopharm фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланади.
Кеча, 9 февраль куни Перуда эмлаш кампаниясининг биринчи босқичи бошланди.
Республика Соғлиқни сақлаш вазири Пилар Массеттига кўра, давлат раҳбари Перу халқига ўрнак кўрсатиш мақсадида коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб қабул қилган.
LiveБарчаси