Перу Бош вазири тайинланганидан тўрт кун ўтиб истеъфога чиқди

Жамият

image

Перу Бош вазири Эктор Валер лавозимга тайинланганидан тўрт кун ўтиб, истеъфога чиқди. Бунга рафиқаси уни маҳаллий матбуот орқали 2016 йилда ўзига ва қизига нисбатан зўравонликда айблагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди. 

Қайд этилишича, Эктор Валер мамлакат Президенти Педро Кастильо ўз кабинетини янгилаш ниятини эълон қилганидан бир кун ўтиб, истеъфога чиқмоқчилигини маълум қилган.

Валер Педро Кастильо президентлиги бошланган олти ой ичида учинчи Бош вазир бўлган эди. 

Сиёсатчининг айтишича, маҳаллий 
оммавий ахборот воситаларида ўзига қарши эълон қилинган айбловлар ва туҳмат унинг обрўсига салбий таъсир қилади.

Хабарга кўра, маҳаллий матбуотда Валернинг рафиқаси уни 2016 йилда ўзига ва қизига нисбатан уйдаги зўравонликда айблагани ҳақида маълумот пайдо бўлган. 

Бош вазир жорий йилнинг учинчи февралида Перу ҳукуматини бошқарув курсисини эгаллаган. Ундан олдин Вазирлар Маҳкамасини 2021 йилнинг октябридан Мирта Васкес бошқариб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг