Пермда Марказий Осиёдан келган тупроқ зарралари билан қор ёғди
Олам
−
23 Ноябрь 2023
9266Пермда Марказий Осиёдан келган кулранг-сариқ тупроқ зарралари билан қор ёғди. Бу ҳақда Урал Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги бошқармаси хабар берди.
“Пермь шаҳрида қор қопламида кулранг-сариқ қобиқ пайдо бўлди, бу катта эҳтимол билан Марказий Осиёнинг ҳозирда қор бўлмаган минтақаларидан (Қозоғистоннинг Каспийбўйи минтақалари, Ўзбекистон шимоли ва Туркманистон) тупроқ зарраларини ҳудудга олиб чиқиш оқибатида юзага келган", дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, зарралар Пермда циклон билан пайдо бўлган, ҳозирда жуда катта ҳудудларда бундай об-ҳаво кузатилмоқда.
"Циклон оқибатида кўтарилган зарралар қор ва музли ёмғир билан аралашиб, Пермга етиб борди, у ерда сўнгги 24 соат ичида кучли қор ва музли ёмғир ёғди. Жумладан, Кама марказида кеча ва бугун тушдан кейин минус 5-6 даража ҳароратда музлаган ёмғир ёғган, шундан сўнг музлаш жараёнида қобиқ пайдо бўлди", дея тушунтирган Урал Гидрометеорология маркази.
Қайд этилишича, шу йилнинг 20 ноябр куни кечқурун Камада кучли қор ёғиши бошланган.
Шунингдек, синоптиклар бир неча йил ичидаги энг кучли музли об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь