Перес “Реал” мухлисларига ваъда берди. Мбаппе келаси йил жамоага олиб келинади
Спорт
−
26 Сентябрь 2021
3600Кеча, 25 сентябрь куни “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес жамоа мухлислар билан учрашди ва уларга келаси йили парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома тузишга ваъда берди. Бу ҳақда “Directo Goal” хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган “Вильярреал”га қарши кечган ўйиндан сўнг (0:0), “Реал” мухлисларидан бири Флорентино Переснинг машинаси ёнига келиб: “Жаноб, Президент, Мбаппе билан шартнома имзолайсизми?” дея сўраган. “Қироллик клуби” раҳбари мухлисга келаси йили Килиан, албатта, харид қилинишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси якунига етади. Ҳужумчи шартномани узайтирмоқчи эмас ва катта эҳтимол билан эркин агент сифатида “Реал”га ўтади. Бироқ “Манчестер Сити” ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчини сотиб олишга тайёрлигини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь