Pepsi яна таъмлар жангига старт берди!

Бизнес

image

Ўзбекистонда яна бир бор Pepsi Taste Challenge старт олди. Ушбу танловда ҳар ким ўзини синаб кўриши мумкин. Тадбирда иштирок этишни истаганлар иккита бир хил идишдаги ичимлик таъмини татиб кўради. Дегустациядан сўнг эса улар қай бир таъм ўзларига маъқул келганини билиб олади.

Ўзбекистонда мазкур акция тўртинчи маротаба ўтказилмоқда.

Pepsi Taste Chellenge илк бор 1975 йили AҚШда ўтказилган. Мазкур танлов Pepsi брендининг энг ўзига хос оммавий тадбирларидан бири бўлиб, тестда 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин.

Aкция шартларига кўра, жамоат жойларида иштирокчиларга бир хил шаклдаги ҳар хил ичимликлар таклиф этилади. Pepsi вакили ушбу ичимликларни татиб кўришингизни ва сўнг ўзингизга ёққан таъмни танлашингизни сўрайди.

Кейин иштирокчига “кўрмасдан татиб кўриш” шартида қай бир ичимлик ёққанлиги маълум қилинади. Танлов ошкор этилгунга қадар истеъмол қилинган ичимлик брендини истеъмолчи кўрмаганлиги сабаб, тест натижалари, кўпинча, “сюрприз” бўлади ва ҳақиқий танлов тасаввурдагидан фарқ қилиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

Pepsi'нинг бу йилги “Таъмлар жанги”даги дегустация нуқтаси 8 та бўлиб, шундан 2 таси Тошкент шаҳрида, қолган 6 таси Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Қарши, Урганч ва Наманган шаҳарларида жойлашган. 

Барча белгиланган манзилларда тест синовларини олиб бориш тартибини “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг мустақил кузатувчилари кузатиб боради. Улар акция якунида дастурнинг белгиланган қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи таҳлилий ҳисобот тақдим этишади.


Сиз ҳали Pepsi танловида иштирок этмадингизми? Марҳамат, бу гал қатнашиб, ўзингизга ёққан таъм қандай эканини билиб олинг! Бунинг учун дегустация нуқталарига бориб, танловда иштирок этишингиз мумкин.

Pepsi’нинг “Таъмлар жанги” жорий йилнинг 29 июлидан 20 августига қадар давом этади. 

Батафсил маълумотни Pepsi Uzbekistan'нинг Instagram саҳифасидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг