Pepsi сизни Dream Park'даги (Ғафур Ғулом боғи) Янги йил арчасининг очилишига таклиф қилади.

Бизнес

image

Эртаклар оламига бориб қолишни, сеҳрли қиш ва мўъжизалар шаҳрининг байрамона муҳитида бўлишни хоҳлайсизми? Унда 17-18 декабрь кунлари Dream Park (Ғафур Ғулом боғи)га келинг!

Янги йил арафасида Dream Park (Ғафур Ғулом боғи) Pepsi билан ҳамкорликда чинакам сеҳрли атмосферадан баҳраманд бўлишингиз ва байрам шукуҳини ҳис қилишингиз учун барча шароитни ҳозирлаб қўйди.

17-18 декабрь кунлари сизни ажойиб байрам дастури кутмоқда:
17.00 — Янги йил эртаги премьераси;
18.00 — Янги йил арчасининг очилиши (17 декабр);
18:15 — Жонли оркестр жўрлигидаги эртак қаҳрамонлари паради;
19:00 — Злотниковнинг «Double touch» жамоасидан ёрқин рақс шоуси;
20.00 — Мilanband мусиқий гуруҳининг жонли ижроси;
20.40 — Махсус меҳмон  — Кonsta.

Dream Park (Ғафур Ғулом боғи) ва Pepsi'дан яна бир гўзал туҳфа — 20 метрлик Янги йил арчаси чироқларининг тантанали ёритилиши оқшом кульминацияси бўлади!

Байрам ярмаркаси меҳмонлар учун ёқимли сюрпризлардан бири. Унда сиз Янги йил ширинликларини татиб кўришингиз ва энг яхши ҳунармандлардан қўл меҳнати билан ясалган сувенирларни харид қилишингиз мумкин.

Тадбирларни ўтказиш вақти ва жойи: 17-18 декабрь, соат 17:00, Ғафур Ғулом боғи.

Кириш бепул.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг