Pepsi билан ғалаба сари ҳаракат
Бизнес
−
30 Сентябрь 2021
5692Токио-2020 Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этиб, Таэквондо бўйича Ўзбекистон учун биринчи олтин медальни қўлга киритган чемпион Улуғбек Рашитов Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларида ўтган турнеда иштирок этиб, ёш спортчилар билан маҳорат дарсларида қатнашмоқда.
МОҚ ва International Beverages Tashkent ҳамкорлигида ташкил этилган турнеда Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича спорт мактабларига ташриф буюрган. Мазкур мактаблар ёш спортчи болалар чемпион билан шахсан мулоқот қилиш, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва спортчи билан яқиндан танишиш, унинг муваффақият сирларини ўрганишдек имкониятни қўлга киритганлар.
Болалар билан нафақат суҳбатлашган, балки шахсий жанг сирларини очиқлаган Улуғбек Рашитов, учрашув сўнгида ҳар бир мактабда спортчи болаларга таэквондо машғулотлари учун форма - добокларни ва бошқа совғаларни тақдим этган.
Улуғбек Рашитов болалигиданоқ спортга бўлган муҳаббат билан улғайди. Бунда эса, айниқса, Брюс Ли ва Ван Дам иштирокидаги фильмларнинг аҳамияти катта. Ўша вақтларда миттигина Улуғбек фильм қаҳрамонларнинг трюкларини такрорлашга, улар каби чаққон ва эпчил бўлишга ҳаракат қиларди. Буни кўрган отаси эса ўғлини спорт тўгарагига олиб борди. Бу Улуғбекнинг спортга, Олимпия чемпионлигига қўйган илк қадами эди.
Ёш Улуғбек мураббий Павел Хан қўлида таҳсил олди ва устозининг ўгитлари уни Олимпия шоҳсупасигача олиб борди. Улуғбек болалик хотиралари, спортга кириб келиш тарихи ҳақида гапираркан, футболчи бўлишни истаганини ҳам айтади:
“Таэквондодан воз кечиб, футболга боришни истаган пайтларим бўлган, чунки, бошланғич паллада таэквондода сезиларли ютуқларга эришолмаганман. Лекин мураббий мени ҳар бир мағлубиятим сабоқ эканини айтиб, қўйиб юбормади, қўллаб-қувватлади, рағбатлантирди, шунинг учун мен шу йўналишда қолишга қарор қилдим ва бундан афсусланмадим”.
Улуғбек Рашитов спортдаги биринчи йирик ғалабага 2017 йилда эришган. Ўшанда у Атирау шаҳри (Қозоғистон)да ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг совриндори бўлди ва иккинчи ўринни эгаллади.
“2018 йилда ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма олиш мақсадида саралаш турнирига тайёргарлик кўра бошладик. Бу мусобақаларда мен биринчи ўринни қўлга киритдим ва Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлдим. Уч кундан сўнг ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди ва унда 3-ўринни эгалладим. 2019 йилда эса ўсмирлар ўртасидаги сўнгги мусобақаларда мен Осиё чемпиони ва 2019 йилнинг энг яхши спортчиси бўлдим”, дея эслайди Улуғбек.
Жорий йилда бўлиб ўтган Токио-2020 Олимпиадасида қатнашган Улуғбек Рашитов ўз номини Ўзбекистон спорти тарихига ўчмас қилиб ёзиб қўйди. Ўзбекистонда Олимпиада иштирокчилари, чемпионлари кўплаб топилади. Аммо бугунгача ҳеч бир спортчи таэквондо спорт тури бўйича олтин медални қўлга киритмаган эди. Улуғбек Рашитов ҳали ёш бўлишига қарамай, ана шундай масъулиятни бўйнига олиб, жангда иштирок этди. Омад унга кулиб боқди, меҳнатлари зое кетмади.
У Олимпия ўйинлари тарихида илк бор таэквондо бўйича беш жангда қатнашиши керак эди. Улуғбек Рашитов Токио-2020 нинг ҳар бир жангида шараф билан кураш олиб борди ва олтин медални муносиб равишда қўлга киритди.
Рашитов Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига қилган сафари давомида ёш спортчиларга олтин медални қўлга киритиш борасида босиб ўтган машаққатли йўли хусусида сўзлаб берди.
Гап шундаки, спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб, ўз ўрнини топишга интилаётган йигит-қизлар сафи Ўзбекистонда йил сайин кенгайиб бормоқда. Уларнинг бу севимли машғулоти, кўпинча, профессионал спорт карьераси томон ҳал қилувчи қадам бўлмоқда. Натижада, спорт турлари бўйича ёрқин юлдузларимиз сафи кенгайиб бормоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, кенг жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган. Ушбу вазифаларни бажаришга қаратилган дастурларни амалга оширишда PepsiCо компаниясининг Ўзбекистондаги расмий боттлери - International Beverages Tashkent ҳам ўз ҳиссасини қўшишга, мамлакатда турли спорт йўналишлари, профессионал футбол, хоккей, бокс, оғир атлетика ва бошқа спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол иштирок этмоқда.
МОҚ ва International Beverages Tashkent компанияси ўртасидаги жорий йилнинг май ойида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида республикада оммавий спортни фаол қўллаб -қувватлаш, иқтидорли ва қобилиятли ёшларни спорт майдонига жалб қилиш бўйича ишлар ташкил этилди. Бу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистоннинг энг ёрқин ва иқтидорли спортчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
International Beverages Tashkent ҚК МЧЖ,
PepsiCо компаниясининг Ўзбекистондаги расмий боттлери.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси