Пеп еттинчи марта АПЛда тенгсиз деб топилди

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди.

Эътиборлиси, мураббий ушбу совринни еттинчи марта қўлга киритмоқда. Мураббий ўз шогирдлари билан апрель ойида ўтказилган барча бешала ўйинда ҳам ғалаба қозона олди.

“Шаҳарликлар” ушбу баҳсларда “Кардифф Сити” (2:0), “Кристал Пэлас” (3:1), “Тоттенхэм” (1:0), “Манчестер Юнайтед” (2:0) ва “Бернли” (1:0) клубларини мағлуб этган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Манчестер Сити” 95 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ундан кейинги поғонани “Ливерпуль” 94 очко билан эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг