Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”даги фаолиятини якунлаши мумкин

Спорт

image

Испаниялик бош мураббий Хосеп Гвардиола АПЛ молиявий қоидаларини бузгани учун фуқароларга қўйиладиган санкцияларга кўра яқин орада “Манчестер Сити” клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Yevro Futbol” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, ЖЧ-2022 дан кейин мураббийсиз қолган Бразилия терма жамоаси 52 ёшли мутахассис учун янги иш жойига айланиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Пеп Гвардиола 2016 йилнинг июлидан бери “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2024-2025 йилги мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан буён Бразилия терма жамоасини бошқариб келган Тите ЖЧ-2022 чорак финалида Хорватияга мағлуб бўлгач, истеъфога чиқишини маълум қилган.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг