Пентагонда шу йилнинг ўзида иккинчи марта раҳбар алмашмоқда
Олам
−
19 Июнь 2019
3949Пентагон раҳбари Патрик Шанахан жорий йилнинг 24 июнь куни ўз ваколатларини Марк Эсперга топширади. Эспер айнан шу санадан АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланади. Шанахан бу ҳақда сешанба куни Пентагонда қилган маърузасида баён қилган.
Маълумот учун, Шанахан жорий йилнинг январь ойидан буён истеъфога чиққан Жеймс Мэттис ўрнига Пентагон раҳбари вазифасини бажариб келаётган эди. У бу лавозимда доимий ишлаш учун асосий номзод бўлиб турганди. Аммо, у оилавий муаммолари сабаб истеъфога чиқиш қарорини қабул қилган.
АҚШ мудофаа вазирлиги баёнотида маълум қилинишича, 2019 йилнинг 24 июнь куни 00:01 да Марк Эспер расман Пентагон раҳбари вазифасига киришади.
LiveБарчаси